Қорақалпоғистоннинг энг олис ҳудуди бўлган Қўнгиротдаги «Қорақалпоғистон» шаҳарчаси(Каракалпакия)да маданият куни ўтказилди

Шу йилнинг 22 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманининг энг чекка ҳудудлари ҳисобланган «Қорақалпоғистон» посёлкасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг  йигирма етти йиллиги олдидан Қорақалпоғистон Рспубликаси Маданият вазирлиги томонидан «Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним» шиори остида  маданият куни ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоби, таниқли дерижёр, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг бош дерижёри Қ.Заретдинов раҳбарлигидаги симфоник оркестри жамоаси ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистлар Роза Қутекеева, Элиза Айтниязова, Қорақалпоғистонда ҳизмат кўрсатган артистлар Гулнара Мунтеева, Бегис Темирбаев, Саламат Қаллибеков, Байрам Пердебаев, «Ниҳол» мукофоти совриндори  Саламат Аяпов, Халқаро танловлар ғолиби, бахши  Мухаммет Туребеков ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг таниқли актёрларидан ташкил топган 60 нафар ижодий гуруҳ аъзолари ўзларининг ажойиб чиқишлари билан қатнашиб Қорақолпоғистон посёлкаси аҳолисига байрам кайфиятини улашди. 

Шунингдек Қўнғирот туман маданият бўлимининг халқ жамоалари ва халқ театри томонидан тайёрланган композицияларинийиғилганларга қўтаринки кайфият бағишлади.

–Бугун бизнинг посёлкамизда катта хурсандчилик. Чунки Республикамизнинг барча ҳудудлари каби Қўнғирот туманининг энг чекка посёлкаси аҳолисига ҳам давлат томонидан бир қанча қўлайликлар яратилиб берилмоқда. Яқин кунлар ичида посёлкамизда 150 кишилик “Маданият саройи” ҳамда намунавий арзон уй-жойлар ва бошқа ижтимоий объектларнинг қурилиши ҳудуд аҳолисига катта қувонч бағишламоқда – дейди посёлка турғуни Н.Халмуратова.


 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар