Нукусда 55 метрли давлат байроқларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Аввалги хабарларимиз орқали пойтахтимиз Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари ҳилпирай бошлагани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.  
Бугун, 25 август куни ушбу давлат  рамзларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.


Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов очиб берди ва Муҳтарам Президентимиз ғоялари асосида ушбу флагштокнинг барпо этилаётгани, Юртбошимиз томонидан ушбу фойзли, чиройли ва гўзал жойнинг танлангани, давлат байроқларининг халқимиз ҳаёти ва юртимиз ривожида тутадиган ўрни ва аҳамияти, шунингдек сўнгги қисқа вақт ичида кўз олдимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саид, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раиси ва Зульфия номидаги давлат мукофати совриндори Ш.Базарбаевалар нутқ сўзлаб, мамлакатимиз байроқлари халқимиз ғурури ва ифтихори, унинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватанимизнинг ёрқин тимсоли эканини таъкидлаб ўтди.


 

Маълумот учун, мазкур байроқлар 55 метр баландликда жойлашган ва ҳар бирининг эни 8 метр, узунлиги эса 15 метрни ташкил этади. 


Фото: Махсет Хабибуллаев

 

Бўлимлар