Нукус тиббиёт коллежи ўқувчиси қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллади

Ёшлар ўртасида қўл жанги бўйича Молдованинг Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 75 кг вазнда 2-сонли Нукус тиббиёт коллежи ўқувчиси Дастон Алламбергенов иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медал билан тақдирланди.

Жаҳоннинг 24 давлатидан вакиллар қатнашган бу мусобақада спортчимиз дастлаб Беларус, кейинчалик Молдовалик спортчини таслим этиб финалга чиқди. Россиялик спортчи билан бўлган ҳал қилувчи беллашувда эса Дастан имкониятни бой бериб, 2-ўринни банд этди.
 

Бўлимлар