Ички ишлар бўлими бошлиғи Тўрткўлнинг энг олис овули "Кукча"да сайёр қабул ўтказди

Тўрткўл тумани 3 сектор раҳбари, туман  Ички ишлар бўлими бошлиғи З.И.Заитов Тўрткўл марказидан 70 км олисдаги "Кукча" овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр учрашув ўтказди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Сайёр қабулда 11 та муаммоли мурожаат ва таклифлар қабул қилиниб,
4 та мурожаат жойида ҳал килинди. 5 та мурожаат ҳал қилиш учун тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди. 2 та мурожаатга асослантирилган жавоб ва тушунтиришлар берилди.

Бўлимлар