Қорақолпоғистоннинг “Энг намунали оила”си аниқланди

Шу йилнинг 25 август куни Нукус шаҳридаги Қоғирчоқ театрида Ўзбекистон Республика Вазирлар кенгаши ёнидаги “Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган “Энг намунали оила”республикалик кўрик-танловининг 3-босқичи бўлиб ўтти.  Бу ҳақда KRuz.uz'га Нукус шаҳридан Айбергеновлар оиласи хабар берди. 

Бу танловга Қорақолпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидан энг намунали оилалар қатнашди. 

Нукус шаҳри 50-сонли  “Берекет" МФЙ да яшовчи Рустем Айбергеновлар оиласи танлов ғолибига айланди ҳамда 1-даражали диплом билан тақдирланди. 

 Энди Рустем Айбергеновлар оиласи Ўзбекистон  Республикаси миқёсида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган энг сўнги,  финал босқичида Қорақолпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилади.

Искандар Юсупов тайёрлади.

Бўлимлар