Мўйноқда лойиҳа қиймати 1 млрд сўмлик "Ёшлар меҳнат гузари" қурилмоқда

Мўйноқда лойиҳа қиймати 1 млрд сўмлик "Ёшлар меҳнат гузари" қурилмоқда

Аввалги хабарларимиз орқали Қорақалпоғистоннинг сайёҳлик ёналиши бўйича брендига айланиб бораётган Мўйноқ туманига ижодий сафар қилганимиз ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 
Мўйноққа кириб боришимиз билан туман марказида катта қурилиш ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик.
Қурилишлар "Ёшлар -келажагимиз" давлат дастури доирасида олиб борилаёган экан. Мўйноқнинг қоқ марказида лойиҳа қиймати 1 млрд сўмлик бўлган "Ёшлар меҳнат гузари" қурилмоқда.  Уни қураётган 27 ёшли мўйноқлик ёш тадбиркор Қырықбаев Фархаднинг айтишича, Мўйноқдаги  "Ёшлар меҳнат гузари"да 15 нафар ёш иш билан таъминланар экан. Меҳнат гузарида  аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан ташқари, мўйноқлик ёшлар ва аҳоли дам олиши учун кўнгилочар майдончалар, фантан қурилиши ҳам режалаштирилган экан. 


" - Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани кенгашига туманда қуриладиган "Ёшлар меҳнат гузари"ни қуриш таъклифи билан чиқдим. Бизнес лойиҳаларимини топширдим. Буни қарангки, лойиҳам ижобий баҳо билан қабул қилинди. Ҳозирда 900 млн сўм кредит олишга яқинмиз. Қолган 100 млн сўмни ўз маблағларимиз ҳисобидан ажратиб, ушбу объектни қурмоқчимиз. Ҳозир қурилиш ишларини бошлаб юбордик. Туман ҳокимлиги ва  Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани кенгаши мендан ёрдамларини аямаяпти. 


Бу тадбиркор учун катта куч! Бу ишнинг ўзига яраша масъулияти ҳам бор. Ҳозир Мўйноқ Қорақалпоғистоннинг сайёҳлик ёналиши бўйича энг асосий туманларига айланиб бормоқда. Демак, мени зиммамда икки ҳисса масъулият бор.- дейди, Мўйноқдаги "Ёшлар меҳнат гузари" қураётган ёш тадбиркор Қырықбаев Фархад.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар