#Creative27 лойиҳасида қандай ғолиб бўлиш мумкин?

Сайтимизнинг ижтимой тармоқдаги канал ва гуруҳлари орқали #Creative27 лойиҳаси ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

#Creative27 лойиҳаси нима ўзи?

Бу лойиҳа KRuz.uz сайти томонидан мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган фотолавҳалар танловидир.


#Creative27 танловида кимлар иштирок этиши мумкин? Шарт қандай?

Танловда 7 ёшдан 70 ёшгачга бўлган хоҳлаган инсон қатнашиши мумин. Қатнашиш шарти эса  битта - Сиз мустақиллигимизнинг 27 йиллигига, умуман мустақилликка оид ўзига хос, креатив расм ва фотолавҳаларни бизга жўнатишингиз керак.


#Creative27 га қандай расм юборамиз?

Танловда қатнашиш учун  креатив расм ва фотолавҳаларингизни қуйидаги телеграм манзилларига юборишингиз мумкин: 


https://t.me/kruz_uz_official

@Shuhrat_Saidahmad


Ғолиблар қандай аниқланади?

Танлов келиб тушган расмлар KRuz.uz сайтининг ижтимоий тармоқдаги расмий сафиҳаларига солинади ва online' овоз бериш йўли билан энг сара 27 та кадр танлаб олинади. Улар ичида энг кўп овоз топлагани тaнлов ғолиби бўлади!


Ғолибга қандай совға бор?

Танлов ғолибининг расм ва фотолавҳалари сайтимизнинг энг асосий қисмида бир ҳафта давомида ўзгаришсиз туради. Бундан ташқари, бир нечта ҳамкор ташкилотлардан ҳам совғалар кутилмоқда. 


Танлаб олинган 27 та кадрнинг тақдири нима бўлади?

Сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали, овоз бериш йўли билан саралаб олинган 27 та кадр сайтимизда фотогалерея шаклида эълон қилинади.

 Эслатма: 

Ҳар бир иштирокчидан битта расм қабул қилинади. Сиз фото жўнатган пайтда ўзингиз  ҳақида қисқача маълумот: исм-шарифингиз, ёшингиз, манзилингиз, ўқиш ёки касбингизни ёзишингиз талаб қилинади.

Расмларнинг мустақиллик байрамига ва креативлигига алоҳида эътибор берилади.

Танловга расмлар 30 август куни соат 23:00 гача қабул қилинади, 

Шошилинг, вақтингиз оз қолди!

Шуҳрат Саидаҳмад тайёрлади.

Бўлимлар