Нукусда пиёдалар ўтиш йўлаклари сариқ ва оқ ранга бўялмоқда

Нукус шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлаклари сариқ ранга бўлайиши ҳақида олдин хабар бериб ўтган эдик. 

Ҳозирча Нукус шаҳрининг энг марказий кўчаларидан бири Ислом Каримов кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлаклари сариқ ва оқ ранга бўялган. 

Пиёдалар ўтиш йўлидаги чизиқларнинг сариқ рангга алмаштирилиши Нукусда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб кетиши билан боғлиқ.

Шу йилнинг феврал ойида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан таклиф этилган намунага асосан мактаблар, спорт мажмуалари ва болалар қатнови кўп ҳудудлардаги катта йўлларга чизиладиган сариқ чизиқлар узунлиги 4 метр, эни 60 сантиметр бўлади, дея хабар берилганди. 

Бу рангли йўлакчалар Нукуснинг бошқа кўчаларида ҳам пайдо бўлишини кутиб қоламиз!

Матн: Искандар Юсупов
Фото: Шуҳрат Саидаҳмад

Бўлимлар