Қорақалпоғистондаги биринчи "Ёшлар меҳнат гузари" Хўжайлида очилди

Бугун, 28 август куни Хўжайли туманида "Ёшлар меҳнат гузари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу объект "Ёшлар - кележагимиз" давлат дастури доирасида туман марказидаги "Абат" маҳалласида 450 кв метр майдонга бунёд этилди. 

Хўжайлидаги "Ёшлар меҳнат гузари"га 750 млн сўм сарфланган бўлиб, меҳнат гузари икки қаватдан иборат. Унда ҳозирда 20 ёш мунтазам иш билан таъминланган.

 "Ёшлар меҳнат гузари"да гўзаллик салони, мебел савдо маркази, хўжалик буюмларини харид қилиш маркази, парфюмерия савдо дўкони ва Хўжайли тумани учун янгилик бўлган кутибхона, китоблар олами дўкони ўз фаолиятларини бошлаб юборди. 

 

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар меҳнат гузари" комплексининг қурилиш ишларига  ёш ишбилармон Ўразбаев Айбек бошчилик қилди. 

Хўжайли туманидаги "Ёшлар меҳнат гузари" Қорақалпоғистон Республикаси бўйича биринчи бўлиб очилган меҳнат гузаридир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар