Хўжайлида кураш мактаби, Қанликўлда истироҳат боғи, Шўманайда светафорлар қуриш таклифи берилди

Айни кунларда эса Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида, ёшларнинг муаммолари ва фикрларини ўрганиб, ёшларнинг ўз иқтидор ва имкониятларини юзага чиқариш учун янада қулай имкониятларни яратувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳлар ёшлар билан мулоқатлар олиб бормоқда.

2016 йилнинг 3-октябр куни Хўжайли, Шуманой, Қонликўл туманларида мавзуга оид учрашувлар ташкиллаштирилди.

2

Хўжайли туманида 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда 250 нафар ёшлар иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир – Б.Бобомуродов, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши бўлим мудири – М.Машарипов, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши этакчи мутахассиси – Қ.Бобоқулов ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ер тузиш ва кадастр бўлими, архитектура, “Ягона дарча” маркази, касб-ҳунар коллежлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:

– туманда спортнинг кураш турлари бўйича иҳтисослашган мактаб ташкил этиш;

– туман марказидаги истироҳат боғи аттракционларини янгилаш;

– туманда кутубхона ташкил этиш;

– туман марказида Ахборот ресурс марказини ташкил этиш;

5


– умумтаълим мактабларидаги юқори синфлар учун инглиз тили фани бўйича адабиётларни кўпайтириш;

– таълим муассасаларидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

– Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг номини абадийлаштириш мақсадида туманда қурилаётган намунавий жойлар кўчаларига И.А.Каримов номини бериш;

1

 

– “Камолот” ЁИҲ Хўжайли туман Кенгаши учун алоҳида бино ажратиш;

– 2400 йиллик тарихга эга бўлган Хўжайли тумани ҳақида маълумотлар берувчи “Кўҳна ва навқирон Хўжайли” музейини ташкил этиш.

13


Қонликўл туманида 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда 280 нафар ёшлар иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Бокс бўйича Олимпиада чемпиони – Ш.Зоиров, Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти – Т.Мўминов, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши бўлим мудири – А.Рўзимуротов ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, Маданият ва спорт ишлари бўлими, ер тузиш ва кадастр бўлими, архитектура, ХТМФМТ ва ТEБ, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, касб-ҳунар коллежлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:

1


– коллеж битирувчилари учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар тизимини янада такомиллаштириш;

– туман марказида ёпиқ ва очиқ турдаги сув ҳавзаларини қуриш;

– туманда кутубхона ва ахборот ресурс марказини ташкил этиш;

– чекка қишлоқлардан спорт секцияларига қатновчи ёшлар учун транспортларда имтиёзлар яратиш;

6


– тумандаги 22-сонли умумтаълим мактаби спорт залини реконструкция қилиш;

– тумандаги айрим умумтаълим мактаблари мебелларини янгилаш;

– спортнинг бокс тури бўйича спорт заллар барпо этиш;

– спортнинг бокс ва кураш турлари бўйича малакали тренерлар билан таъминлаш;

5


– туманда истироҳат боғини яратиш;

– тумандаги 2-сонли маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, 1986 йилда барпо этилган спорт майдончасини замонавий тарзда қайтадан қуриш.
15

Шуманой туманида 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашувда 290 нафар ёшлар иштирок этди.

Шунингдек, учрашувда Бокс бўйича Олимпиада гъолиби – Б.Султонов, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари – С.Ашуров, “Камолот” ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси – А.Данияров, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши бош мутахассиси – С.Ходжиматов ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, солиқ, ҳуқуқ-тартибот органлари, тижорат банклари, ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими, архитектура, ХТМФМТ ва ТEБ, касб-ҳунар коллежлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди, жумладан:

– олий таълим муасассаларига кириш учун абитуриентлар ўқиш марказини ташкил этиш;

10
– туман марказида “Иффатли келин” ўқув марказини ташкил этиш;

– туман марказидаги светофорлар тизимини яхшилаш, зарур жойларга янгиларини қуриш;

– туманда кутубхона ва ахборот ресурс марказини ташкил этиш;

– туман марказидаги истироҳат боғи аттракционларини янгилаш;

– туман марказида спортнинг кичик футбол турига мослашган газонли стадион қуриш;

– туманда интернет клубларни ташкил этиш;

7
– тумандаги касб-ҳунар коллежи ўқувчилар турар жойларида маиший муаммоларни бартараф этиш;

– таълим муассасаларидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

6

 

Мўйноқда амфитеатр қуриш, Қўнғиротда ўқув маркази очиш таклиф этилди>>>

Бўлимлар