Нукусда 42 та оилага бепул уй-жой берилди

Бугун Нукус шаҳридаги  “Ҳаўа жолы” МФЙ ҳудудидаги 42 та кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар бепул уй-жойлар берилди.

Шу муносабат билан Нукус шаҳридаги “Ҳаўа жолы” маҳалласида янги уйларнинг калитини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Т.Ерниязов қатнашди ҳамда хонадон эгаларига янги уйларнинг калитларини топширди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабарида қараганда, бепул уйларни муносиб эгаларига топширишда махсус коммисия тузилган бўлиб, коммисия чиндан ҳам кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқароларга бепул уй ажратилишини таъминлаган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида биргина жорий йилнинг ўзида ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган 100 тадан ортиқ оилалар учун уй-жойлар фойдаланишга топширилган, дейилади манбада.

- Мен кўп йилардан буён икки фарзандим билан ижара истиқомат қилиб келдим, дейди  бепул уй эга бўлган Элмира Абсаметова. - Битта фарзандимнинг ногиранлиги сабаб ишлашга имконим бўлмади. Мана бугун бизга Ҳукуматимиз томонидан бепул уй-жой топширилмоқда. Бундан бизнинг қувончимиз чексиз. Бизга ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Юртбошимиздан миннатдормиз.

 

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев ҳам иштирок этишган.

Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар