Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 августдаги 207-к-сонли буйруғи билан Худайбергенов Азат Сабирович Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

   Жорий йилнинг 29 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мажлислар залида ташкилий масалалар бўйича йиғилиш ўтказилиб, унга Вазирлар Кенгаши Раисининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари М.Жуманов иштирок қилишди.

    Кун тартибидаги масала бўйича М.Жуманов сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 августдаги 207-к-сонли буйруғини ўқиб эшиттирди ва Худайбергенов Азат Сабировични янги лавозими билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Худайбергенов Азат Сабирович бунга қадар Беруний тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бўлимлар