Давлат хизматлари агентлиги Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга киришди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Қўнғирот туманида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва фойдаланувчиларга қулай шароитларни яратиш ишлари амалга оширилмоқда.  Бу ҳақда бизга Давлат хизматлари  агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Самарали давлат бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш ва рақамли трансформация” ҳамда “Орол бўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастури айни йўналишдаги самарали ишларга сабаб бўлмоқда. 
Хусусан, шу кунларда Агентлик ва БМТТД лойиҳаси ходимлари томонидан жойларга чиққан ҳолда марказлар орқали янги давлат хизматларини жорий этиш ва уларни техник жиҳозлаш бўйича дастлабки ўрганишлар олиб борилди. Бу эса аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги сифатли ва узвий муносабатларни мустаҳкамлайди.

Бўлимлар