Нукусда 447 та фойдаланилмаётган бино ва обьектлар аникланганди. Уларнинг тақдири нима бўлади? Нукус шаҳри прокуратураси изоҳ берди

Қорақалпоғистондаги мутасадди ташкилотлар томонидан  бўш турган, фойдаланилмаётган, самарасиз ишлатилаётган бино-иншоатлар, ишлаб чикариш обьектлар майдонлари хатловдан ўтказилганида Нукус шахрида жами 447 та бўш турган фойдаланилмаётган бино ва обьектлар аникланган эди. 
28 август куни  Нукус шахар хокимияти мажлислар залида Нукус шаҳр прокуратураси билан ушбу обьектлар мулкдорлари билан учрашув утказилди.

Учрашувда бўш турган, фойдаланилмаётган ва самарасиз ишлаётган бино, иншоатлар мулкдорлари билан сухбатлар ўтказилиб, муаммо ва таклифлари тингланди. 

Уларга бўш турган объектларни тула кувватда самарали фойдаланишларида кредитлар олишида, коммуникация тармокларига уланишида ва бошка сохаларда амалий ёрдамлар берилиши хакида хукукий тушунчалар берилди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини такдим килмаган ва лойихаларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан ўз холига ташлаб кўйган мулкдорларга фойдаланилмаётган ишлаб чикариш майдонлари учун таьсирчан солик механизми, яьни мулк ва ер соликлари 2, 5 ва 10 баравар микдорида оширилиши хакида огохлантирилди.

 

Бўлимлар