Нукусда яна битта "I love Nukus" ёзуви ўрнатилмоқда

Нукус шаҳрининг 22-кичик туманида, Қоғирчоқ театрининг қарама-қаршисида яна битта "I love Nukus" ёзуви ўрнатилмоқда.  

Бундан ташқари ушбу обектда янги фантан ҳам қурилмоқда.
Нукусдаги кўнгилочар масканларнинг бирига айланиши кутилаётган бу ҳудудда яна бир қанча янгиликлар бўлиши мумкин. 

Бу ҳақда KRuz.uzга  шу ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишбилармон маълум қилди.  

Кейинги хабарларимиз орқали бу ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтамиз. 

Матн: Шуҳрат Саидаҳмад
Фото: Искандар Юсупов & Ислам Турганбаев

Бўлимлар