Ўзбекистондан динозавр излари топилди

Россия, Франция ва Швейцария спелеологлари Ўзбекистондаги Чулбайир тоғли массивига уюштирилган экспедиция чоғида Бойбулоқ ғоридан бир нечта динозавр изларини топди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда, дея ёзмоқда "Daryo.uz"нашри.

Екатеринбург спелеологлари клуби раиси, экспедиция раҳбари Вадим Логиновнинг сўзларига қараганда, экспедицияда 25 нафар спелеолог иштирок этган.

Динозавр излари тасодифан топилган. Экспедициянинг мақсади бир қанча ғор тизимларини бирлаштирувчи йўлларни очиш бўлган.

Бўлимлар