“Кемалар қабристони”да халқаро электрон мусиқа фестивали ўтказилади

 

14 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Стихия” номли электрон мусиқа фестивали ўтказилади. Бу ҳақда residentadvisor.net нашри хабар бермоқда.

“Centil Law Film”, “TrendSetter” ва “Peopletravel” ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур тадбир Мўйноқ шаҳридаги “Кемалар қабристони” майдонида –  очиқ осмон остида ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек нашрда, бундан буён “Стихия” абстракт электрон мусиқа фестивали ҳар йили ўтказилиши айтиб ўтилган. 

Д.Айтбаева

Бўлимлар