Темур Турдиев: "Наврўз Алимов энди спорт формасини тиклаяпти"

Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Косонсойнинг "Косонсой" жамоасини қабул қилиб йирик 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин биз Нукусликларнинг ўйновчи мураббийи темур Турдиевни суҳбатга тортдик.

- Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Учрашувга олдиндан жиддий тайёрландик. Рақиб жамоа футболчилари жудаям ёш эканини билдик. Ёшларга қарши бирданига прессинг уюштириб ўйнаш лозим эди ва буни уддаладик. Шуни ҳисобига бугун йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

- Кетма-кет икки ўйинда 7:4 ва 7:2 ҳисобида ғалаба қозондинглар. "Орол"да ҳужум чизиғи шу даражада кучайиб кетдими ёки рақиблар кучсизми?
- Худога шукр биздаа ҳужум чизиғи жудаям кучли. Олдинги чизиқ системасига бироз ўзгартириш киритганимиз ҳам фойда берди деб ўйлайман. Айниқса охирги икки ўйинда.

- Ҳимоя борасида нима дейсиз. Ҳозирга қадар урилган голлар сони 59 та бўлса, ўтказилганлари 62 тага етди.
- Ҳимоя чизиғимизда жиддий муаммолар бор. Ишонган ҳимоячиларимиз жароҳат олишди. Бу муаммони келаси мавсумда ҳал этишга ҳаракат қиламиз энди.

- Мавсумни нечанчи ўринда якунлашни режалаштиряпсизлар?
- Асосий мақсадимизз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Кучли ўнликда якунласак ёмон бўлмас эди.

- Наврўз Алимов ҳақида нима дея оласиз?
- Наврўз энди формага кириб бошлади. Мана охирги ўйинларда гол уриб бошлади. Умид қиламанки у энди гол уришдан тўхтамайди.

- Наврўз Хаипов борасида қандай фикрдасиз?
- Хаипов ҳар ўйинда гол урмоқда. Биринчи лигада тўпурар бўлиб турганининг ўзиёқ унинг кучини кўрсатиб турибди.

- Хаипов давралар оралиғида "Обод"га кетган эди. Бироқ негадир кейинчалик орқага қайтди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Тошкентликлар энг сўнги лаҳзада Наврўзни эмас Анвар Ғафуровни олишди. Шу боис Хаипов Нукусга қайтишга мажбур бўлди.

- Олдинда 8 таа ўйин қолди. Шуларнинг 6 таси сафарга тўғри келади. Бу жамоага қийинчилик туғдирмайдими?
- Менимча қийинвҳилик туғдирмаса керак. Чунки ҳозир жамоамиз жуда ҳам аҳил, ўзаро муносабатлаар ҳам аъло дааражада. Ички муҳитда муаммо йўқ. Шу боис сафарда қийналмасак керак.

- Кейинги ўйинда жамоа тўлиқ таркиб билан майдонга туша оладими? Жароҳатланганлар йўқми?
- Ҳозирча жароҳатланган ва дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. Шу боис кейинги ўйинда асосий таркиб билан ўйнаймиз.

- Олдинда пешқадам "Динамо" билан ўйин кутиб турибди. "Орол" мухлислари бу ўйинда Самарқанддан очко олишни кутишса бўладими?
- Албатта. Биринчи даврадаги ўйинни кўрган бўлсангиз, биз "Днамо"дан кучсиз ўйин намойиш этмадик. Шунчаки омадимиз эклмагани, рақибнинг 90+3 дақиқада гол ургани туфайли ютқазиб қўйган эдик. Самарқандликлар билан ўйинга ўз режаларимиз бор. Худо хоҳласа сафардан ёруғ юз билан қайтамиз.

"Орол" кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам 7 та гол урди


Фурқат Юсупов суҳбатлашди
Манба: Kruz.uz

Бўлимлар