Сиз кутган "I love Karakalpakstan"... Лекин у Қорақалпоғистонда эмас

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йил 6-апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан жорий йил 6—10-сентабр кунлари Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон делегацитяси ҳам Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб турибди.


Халқаро мақом санъати анжуманида қатнашаётган Бахтияр Серекеев ўзининг Facebook'даги саҳифасига "I love Karakalpakstan" ёзуви Шаҳрисабз шаҳрида пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берди. 

"I love Nukus" ёзуви пайдо бўлгандан кейин кўпчилик "I love Karakalpakstan" ёзуви қачон яратилади деб юрганди. Мана у олис Қашқадарёда бунёд этилди.

Фото: Бахтияр Серекеев
Матн: Шуҳрат Саидаҳмад.

Бўлимлар