Талончилар Тошкент вилоятида қорақалпоғистонлик йигитни қўрқитиб, 300 минг сўмини шилиб кетишди

2018 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 26 ёшли А.Т. ва 20 ёшли Х.К.лар “Камхар” МЧЖга қарашли боғ олдида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи К.Д. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасида ўтирган вақтида унинг олдига келиб, куч ишлатиш йўли билан уни қўрқитишган ва 300 минг сўм пулини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида А.Т. ва Х.К.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар