Берунийда “Ёшлар маркази” очилди

2018 йил 7 сентябрь куни Беруний туманида “Ёшлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси Раиси М.Ерниязов, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Ш.Уснатдинов, Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров, Амударё, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан келган бир гуруҳ меҳмонлар ҳамда 200 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.

 

Келган меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кириб келишар экан, уларни муносиб кутиб олиш мақсадида саф тортган берунийлик ёшларнинг қўлларида байроқлар, спортчи ёшларнинг осмонга учирган оқ кабутарлари барчага байрамона кайфият улашди. 

Бинонинг кириш қисмида тортилган қизил лентани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгаши раиси М.Ерниязов қирқиб, бино калитини Ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши раиси в.в.б Н.Кузенбаевга топширди. 

Шундан кейин меҳмонлар ёшлар маркази билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар