Чимбойда қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган «Ип-калава ва трикотаж мато ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилади

Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалда татбиқ этилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3588 қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чимбой туманида «Көкше қала» МФЙ да жами ер майдони 5,8 гектар бўлган кичик саноат зонаси ташкил етилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 8-май кунги №01-08/16-05/299 сонли йиғилиш баённомасига асос Чимбой тумани кичик саноат зонасида лойиҳалар қиймати жами 83393,0 миллион сўмлик 3 та корхона ўтказилган тендерда ғолиб бўлиб кичик саноат зонаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга истак билдирди.



Ташкил этилаётган туман кичик саноат зонасидаги "Zang Tex" МЧЖ жами қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган “Ип-калава ва трикотаж мато ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириб, янги 200 та иш ўрини яратмоқчи. Ҳозирда ишга туширилиши белгиланган ушбу корхона томонидан бино иморатларини таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда, дея хабар қилди Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори Дилбархан Айимбетова.
Шунингдек, "Балықшы-жап" фермер хўжалигининг “Кунжут маҳсулотини кайта ишлаш” лойиҳаси ишга туширилиши билан янги 8 та иш ўрни яратилиши белгиланган.



"Рейпназар-Бағлықытай" фермер хўжалиги эса 355,7 миллион сўмлик лойиҳа асосида чорва моллари учун йилига 4 минг тонна ем-ҳашакни қайта тайёрлаб, янги 20та иш ўрнини яратмоқчи.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, юртимизда бу каби кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши тадбиркорлар сонининг ортишига ва асосийси, янги иш ўринларининг яратилишига замин яратмоқда.
 

Karinform.uz: Сахибжамал Есемуратова

Бўлимлар