Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида «Бегуноҳ айбдорлар» номли кўргазма ташкил этилди

31 август — Репрессия қурбонларини хотиралаш кунига бағишлаб, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида «Бегуноҳ айбдорлар» номли кўргазма ташкиллаштирилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Кўргазмага музей фондларида сақланаётган, ХХ асрнинг бошларидан ўрталаригача бўлган йилларда репрессияга учраб шаҳид кетган халқ фарзандларининг меҳнатлари, портретлари, фоторасмлари, китоблари экспозицияга қўйилди.

Шунингдек келган томошабинларга шу даврнинг шукуҳини бериш мақсадида Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрининг ижодкор актёр ва актрисалари томонидан жонли экспозиция ташкиллаштирилди. Унда ёлғон гувоҳлик билан судланиб бегуноҳ жазоланган инсон тақдири намойиш этилди.

 

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

 

Бўлимлар