Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри янги мавсумни бошлади

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри инвестиция дастури доирасида янгидан қурилган бинода ўзининг 40-мавсумини Қорақалпоғистон халқ шоири, драматург К.Рахмановнинг «Тўғыз тонқылдақ ва бир шинкилдек» спектакли билан очди.

   Мавсум очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда ҳизмат кўрсатган санъат арбоби, давлат мукофотлари  совриндори Н.Мухаммеддинов, Б.Мачанов ва бошқалар сўзга чиқиб ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар. Давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб фаол ижод қилаётган театр жамоасига омад ва зафарлар тиладилар.

 

   Спектакль театрнинг энг яхши спектаклларидан бири бўлиб, неча йиллардирки театр репертуаридан  жой олиб келмоқда.

   Мазкур спектакль илк бора режиссёр Р.Тўрениязов томонидан сахналаштирилган.

  Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими режиссёр Ырзамурад Айбатов томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклда театрда йиллар давомида меҳнат қилаётган устоз актёрлар ва ёш истеъдод эгалари ўзларига берилган ролларни маромига етказиб ижро этишди ва йиғилганлар олқишига сазовор бўлишди.  

 

 

 

 

Бўлимлар