"Мустақиллик марафони" ғолиби Мария Лемзиякова: - марафонда совға учун югурмадим!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан 14-30 ёш оралиғида (ўғил ва қиз болалар ўртасида) "Мустақиллик марафони" ўтказилди. 

 

 9 сентабрь куни соат 8:30 да бошланган марафонга 2000 дан ортиқ ёшлар қатнашди.

 

 Марафон ғолиби Мария Лемзиякова:
- Очиғини айтаман, марафонда совға учун югурганим йўқ. Бу - "Мустақиллик марафони",  унда совға учун ёки биринчилик учун югурилмаса керак. Мен эрталабки салқин ҳавода, дўстларим, маҳалладошларим, укаларим билан бирга мазза қилиб югурдим. Соғлигимизга ҳам анча фойда бўлди. Марафондаги совға ёки биринчилик иккинчи даражали, биринчи навбатда тинч, осуда осмон остида яқинларинг билан бирга ҳамжиҳатликда югириш! Бу кимгадир паландпарвоз гаплар бўлиб эшитилиши мумкин. Лекин мен шахсан ўзим шунинг учун "Мустақиллик марафони"да қатнашдим.


"Мустақиллик марафони" якунида совриндор бўлган ёшларга қимматбаҳо совғалар  топширилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби марафонлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида фаол тарзда ўтказилди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар