Қорақалпоғистондаги пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканлари ёнғин хавфидан қанчалик ҳоли?

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мўмкин бўлган ёнғинларни олдини олиш, пахта тозалаш корхонаси ва пахта қабул қилиш масканларининг ёнғинга қарши ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва «Қорақалпоғистон минтакавий пахта терминали» МЧЖ билан биргаликда кўрик-танлов ўтказилди.   

Амударёда кўрик-танлов ғолиблар тақдирланди

Кўрик-танловга Республика худудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканлари хамда барча шахар ва туман Ёнғин хавфсизлиги бўлим (бўлинмалари) бошлиқлари қатнашди.

Амударёда кўрик-танлов ғолиблар тақдирланди

Ушбу кўрик-танлов 3 та номинация буйича, яъни, «Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта тозалаш корхонаси», «Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта қабул қилиш маскани» хамда «Пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларида энг яхши ёнғин ўчириш автомобил ҳайдовчиси» номинациялари бўйича ўтказилди.

«Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна булган пахта тозалаш корхонаси» номинациясида «Амударё пахта тозалаш» АЖ голиб деб топилди. Ушбу номинацияда «Халкабод пахта тозалаш» АЖ 2-ўринни ва «Беруний пахта тозалаш» АЖ 3-ўринни эгаллади.     

Амударёда кўрик-танлов ғолиблар тақдирланди

«Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда намуна бўлган пахта қабул қилиш маскани» номинацияси буйича «Тўрткул пахта тозалаш» АЖ қошидаги пахта қабул қилиш маскани 1-ўринни, «Халкабод пахта тозалаш» АЖга қарашли  Чимбой пахта қабул қилиш маскани 2-ўринни ва «Хужайли пахта тозалаш» АЖ қошидаги пахта қабул қилиш маскани 3-ўринни эгалладилар.

«Пахта тозалаш корхоналари ва қабул қилиш масканларида энг яхши ёнғин ўчириш автомобил ҳайдовчиси» номинациясида «Тўрткўл пахта тозалаш» АЖдан Атажанов Камалбек Реймбердиевич фахрли 1-ўринга, «Беруний пахта тозалаш» АЖдан Шехов Атахан Камалович 2-ўринга ва «Хужайли пахта тозалаш» АЖдан Матмуратов Шухрат Машарипович 3-ўринга муносиб деб топилди.

Амударёда кўрик-танлов ғолиблар тақдирланди

Кўрик-танлов ғолибларига «Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали» МЧЖ томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан фахрий ёрликлар топширилди.

 

Махмуд Сейдуллаев

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

подполковник       

                     

Бўлимлар