Қонликўлдан "I LOVE ..." эстафетасига қорақалпоқча жавоб, у ерда "Қора уй" кўринишидаги бекат қурилди

Қонликўл туманидаги «Бескупир» овул фуқаролар йиғинида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида миллийлик ва замонавийликни мужассам этган қора уй (ўтов) лойиҳасидаги бекат қурилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Қорақалпоқча брэнд. Қонликўлда «Қора уй бекат» қурилди
Ушбу бекат қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари билан безатилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг автотранспортларни кутиши ва дам олиши учун ўриндиқлар қурилиб, қулайликлар яратилган. 
Қорақалпоқча брэнд. Қонликўлда «Қора уй бекат» қурилди

Бу бекат "I LOVE ..." эстафетасига қорақалпоқча жавоб бўлди дейиш мумкин.

Энди бошқа туманлар қандай янгилик қилишар экан? Кузатамиз...


Эслатиб ўтамиз, аввал тумандаги «Бостан» овул фуқаролар йиғинида ўзгача услубдаги «Соябон бекат» қурилган эди.

 

Бўлимлар