Элликқалъалик аёлнинг 700 АҚШ доллари ва 10 000 қозоқ тенгеси ўғирланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 2017 йилнинг 19 сентябрь куни номаълум шахс “Сарибий” ОФЙда яшовчи У.Р. исмли аёлнинг уйига дераза ойнаси орқали кириб, хонасидан 700 АҚШ доллари ва 10 000 қозоқ тенгесини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кошкара МФЙда яшовчи И.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Бўлимлар