Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Хитойдаги бизнес форумда қатнашмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳраман Сариев бошшилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайтта Хитой Халқ Республикасида бўлмоқда.

Ташрифнинг биринчи куни Хитой Халқ Республикаси Хэбэй вилояти ҳукумати билан учрашув билан бошланди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хэбэй вилояти ҳукумати ўртасида ўз-аро ҳомкарлик меморандуми имзоланди. 

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси тадбиркор доиралари иштирокида бизнес форум ташкил этилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳраман Сариев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи жорий йилнинг 14 сентябрь кунига қадар давом этади.


 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар