Қорақалпоғистонда 401 та ўзини-ўзи бошқариш органи қошида 391 нафар маслаҳатчи ишлайди

Чимбой тумани ҳокимиятида фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маъанавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ўқув семинари ўтказилди.
“Маҳалла” ҳайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети ва Қорақалпоғистон Республика ҳудудий фуқаролар йиғинларини мувофиқлаштириш кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” фонди бўлимларининг раҳбарлари, Кегейли, Чимбой, Караузак, Тахтакўпир туманларидаги фуқаролар йиғинларининг маслаҳатчилари, мувофиқ ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қайд этилганидек, ҳозирда республикада фаолият юритаётган 401 та ўзини-ўзи бошқариш органи қошида 391 нафар маслаҳатчи ишлайди.
Ўтган йил давомида маслаҳатчилар томонидан 260 мингдан ортиқ, жумладан 78 мингта ёш оиланинг ижтимоий-маънавий ҳолати ўрганиб чиқилди. Қарийб 2 минг оилада турли низоларни ҳал этишга ёрдам кўрсатилиб, 308 та эрта никоҳ қуриш ҳолатларининг олди олинди.
Ўқув семинарида шунингдек, фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар ва хатолар танқидий таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш йўллари белгиланди.

Д.Абибуллаев,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар