Нукусда макарон ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 7 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган «Джолмағанбетов макарон» масъулияти чекланган жамиятга қарашли макарон ишлаб чиқариш цехининг 180 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

 

Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

 

Бўлимлар