Нукус давлат педагогика институти қизлар жамоаси Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритди ва мутлақ чемпион бўлди

2018 йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида волейбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон суперкубоги ва мутлақ чемпионлиги учун ўтказилган мусобақада Нукус давлат педагогика институти қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа финалида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ҳамда Ўзбекистон кубоги ғолиби Андижон вилояти жамоалари ўзаро беллашди. Якунда нукуслик талабалар ғалаба қозонишди ва Ўзбекистон суперкубоги ҳамда мутлақ чемпионлигини қўлга киритишди.

Ислам Матеков,
НДПИ матбуот котиби.

Бўлимлар