Қорақалпоғистоннинг энг олис нуқталари “Қорақалпоғистон” ва “Жаслиқ” аҳолисига давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолининг турмуш тарзи, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг узоғини яқин қилиш ҳамда Давлат хизматлари марказлари фаолиятини кенг оммага таништириш мақсадида Қўнғирот туманидан 350 км узоқликда жойлашган қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Қорақалпоғистон” ШФЙда туман давлат хизматлари маркази ҳар ҳафтанинг сейшанба кунлари давлат хизматлари кўрсатиш бўлими ташкил этилиган эди ва хозирги кунгача бўлим тамонидан 196 та давлат хизматлари кўрсатилди.

 Бундан ташқари, бугинги кунда туман марказидан 180 км узоқликдаги “Жаслиқ” посёлка фуқаролар йиғинида ҳам марказнинг бўлими ташкил қилиниб, фуқароларнинг узоғи яқин қилинмоқда ва ҳар ҳафтанинг жума кунлари давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
  Ҳозирги кунда бўлим тамонидан аҳолига 97 та давалат хизматлари кўрсатилди.
 
Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази томонидан “Жаслиқ” ШФЙ бўлими томонидан 15 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларига эгалик ҳуқуқини берувчи, туман ҳокими қарори  тақдим этилди.

Бўлимлар