Қораўзаклик истеъмолчининг 2 млн 350 минг сўмлик музлатгичи янгисига алмаштириб берилди

Қораўзак тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги "Мелиоратор" кўчаси рақамсиз уйда яшовчи Асанов Исмоилдан мурожаат келиб тушди.

Унга кўра истеъмолчи туман дехқон бозоридаги «Манғит саўда» шахобчасидан жорий йилнинг феврал ойида 2 млн 350 минг сўмга «Бирюса-6» музлатгичини сотиб олган. Харид амалга оширилгач 2 ой ўтар ўтмас унда носозлик аниқланган.

Бу ҳақида И.Асанов сотувчига хабар берганда, кафолат муддати тугамаган бўлишига қарамасдан ўз хисобидан тамирлатиш лозимлигини айтган.
Мазкур мурожаат жамият томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг музлаткичи янгисига алмаштириб берилди.

Бўлимлар