Тўрткўл Деҳқон бозоридан кондиционер сотиб олган фуқарога 2 млн сўм пули қайтариб берилди

"Ишонч телефони"га келиб тушган мурожаат ижобий ҳал этилди
Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тўрткўл шаҳри "Бердах" кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Бобур Раимов Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1-091 ишонч телефонига мурожаат қилди.

Унга кўра, истеъмолчи Тўрткўл Деҳқон бозори ёнида жойлашган "Шарқ Савдо" дўконидан 2 млн сўмга "ARTEL-9" кондиционерини сотиб олган ва ушбу кондиционер нуқсонли эканлигидан норози бўлган. 
Мурожаат жамият мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, товар ҳақиқатдан ҳам нуқсонли эканлиги аниқланди. Натижада истеъмолчига "Шарқ Савдо" дўкони сотувчиси У.Т.дан 2 млн сўмга сўм пули қайтариб олиб берилди.

 

Бўлимлар