Қорақалпоғистонда 55 метрли флагшток олдида жажжи болакайлар “Камалак" аъзоси бўлишди

Шу йилнинг 12-сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида “Камалак" болалар ташкилотининг навбатдаги “Тантанали қасамёд қилиш” маросими ўтказилди. 

Тадбир дастлаб Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Жўрабек Маҳмудовнинг "Дўстлик қадри" спектаклини кўриш билан бошланди. 


Дўстлик ҳақидаги ибратли спектал томошасидан кейин болакайлар Совецкий музейига йўл олишди. У ерда хорижлик меҳмонлар билан фотосессия ташкил қилинди.

Шундан сўнг асосий маросим бўлиб ўтадиган жой, 55 метрли Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқлари ҳилпираб турган катта майдонда 400 нафардан ортиқ болажонларга Ёшлар иттифоқи белгилари  Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А. Данияров ва Қорақалпоғистон Республикаси "Камалак" болалар ташкилоти раиси И.Абдикаликов томонидан тантанали равишда тақиб қўйилди.


 
Ёш рассомлар шу ернинг ўзида ушбу бахтли лаҳзаларни мўйқалам орқали тасвирлаб боришди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистондаги энг фаол мактаб етакчилари муносиб тақдирланди. 

"Камалак" болалар ташкилотига аъзоллика қабул қилиш маросими байрам дастурига уланиб кетди.  Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Қорақалпоғистоннинг барча туман ва шаҳарларида кўтаринки руҳда ташкил қилиниб, у ерадаги 1-синф ўқувчилари “Камалак" аъзосига айланишди.

Фото: М.Ҳабибуллаев

 

Бўлимлар