Нукуслик тадбиркор 6 млн. сўмлик товарларни божхонадан "ими-жимида" олиб ўтиш учун пора бераётган пайти қўлга тушди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 2018 йил 12 сентябрь куни ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходим ўз раҳбарига ахборот бериб, унда 11 сентябрь куни Нукус шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор А.О. Қозоғистон Республикасидан “Олмаота-Нукус” йўловчи поездида олиб келган, умумий қиймати 6 млн. сўмлик кийим-кечакларни божхона теширувидан яширин равишда олиб ўтаётганида ушланганлиги юзасидан тўпланган ҳужжатларни божхона бошқармасига юбормасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига унга пора сифатида  1 млн. сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Ушбу ахборот юзасидан 2018 йилнинг 12 сентябрида ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.О. ходимнинг хизмат хонасида унга 1 млн. сўм пулни пора сифатида бераётганида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар