Нукуслик Худайберган Жўлдасбаев 10 та сайёрани бирма-бир санаб, карра жадвалини1 млн.гача ёддан айтиб бера олади. Аммо...

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази" ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида болалар билан суҳбатлар, очиқ мулоқотлар ўтказишда давом этмоқда.

Куни кеча улар Нукус шаҳрининг энг чекка ҳудудларидаги имконияти чекланган 15 нафар ёшларнинг ҳолидан хабар олишди.

Шундай ёшларнинг орасида 3-синф ўқувчиси Худайберган Жўлдасбаев ҳам бор. У айни пайтда уй шароитида устозларидан таьлим олмоқда.

Худайберган математика ва бошқа аниқ фанларга жуда қизиқади. Ҳатто карра жадвалини 1 млн.гача ёддан айтиб бера олади. Худайберган Жўлдасбаев марказ директори Раьно Шодиева билан суҳбатда 10 та сайёрани бирма-бир санаб, ҳар бир сайёра ҳақида тўлиқ маьлумот бериб ўтди.

- 3-синфнинг математика амаллари мен учун жуда осон. Шунинг учун берилган мисол ва масалалардан олдинлаб, дарс тайёрлаяпман. Астрономияга оид маʼлумотлар ҳам юқори синфларда берилади. Лекин сайёралар ҳақида ўзим қизиққаним учун телевизордан, китоблардан ўқиб билиб олганман.
Катта бўлсам, астроном бўлмоқчиман. Санаган сайёраларимни ўзим забт этаман", - дейди Худайберган Жўлдасбаев.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар