Қорақалпоғистоннинг иккита олийгоҳи “Мен танлаган олийгоҳ!” видеороликлар танловида совриндор бўлди

Жорий йилнинг 10-сентабр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Мен танлаган олийгоҳ!” видеороликлар танлови эълон қилинган эди.
10 кун давомида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали мазкур видеороликларга ўзларининг холис баҳоларини беришди.

Ғолиблар  тўпланган овозлар сонига қараб аниқланди.  Ёшлар ижод саройида ташкил этилган “Таьлим ва мутахассислик" XIX Халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида энг сара видеороликлар муаллифлари  муносиб тақдирланишди. Танлов уч хил йўналишда ташкил этилди. "Маданият, саньат, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар йўналишдаги олий таьлим муассасалари" йўналиши бўйича 1-ўринни Тошкент давлат юридик университети, 2-ўринни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, 3-ўринни Гулистон давлат университети эгаллади.


"Техника, тиббиёт ва саломатлик йўналишидаги олий таьлим муассасалари" йўналишида эса 1-ўрин Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, 2-ўрин Наманган муҳандислик технология институти, 3-ўрин Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалига насиб этди.

Бўлимлар