Қонликўллик ёш болакайлар «Камалак» аъзоси бўлишди

Қонликўл тумани «Бахтли» халқнинг маданий дам олиш марказининг «Китоблар эсдалиги» майдончасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг иш-режаси асосида, туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларидаги 1-синф ўқувчиларининг «Камалак» болалар ташкилоти аъзолигига «Тантанали қасамёд қилиш» кечаси ўтказилди.

Бу кечани ўтказишдаги асосий мақсад, келажагимиз бўлган ёш авлодларда она Ватанга бўлган муҳаббат тўйғусини ўйғотиш, миллий меросларимизни асраб-авайлаш, уларни миллий қадириятларимизга садоқатли бўлишга, билимли, баркамол этиб тарбиялашга қаратилган.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг «Камалак аъзосиман» лойиҳаси доирасида ўтказилиб келаётган бу дастур умумтаълим мактабларида 7-14 ёш оралиғидаги ўқувчиларни 1-синфдан бошлаб, «Камалак» болалар ташкилоти ва Сардорлар кенгашининг фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини топишига, аниқ бир мақсад йўлида бирлашишига хизмат қилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар