Қонликўлда Давлат маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигидаги сайёр қабулда 25 хил мазмундаги мурожаатлар тингланди ва...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усманов, Қорақалпоғистон Республикаси «Халқ қабулхонаси» раҳбари Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимовалар томонидан аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва юз бераётган муаммоларга ечим топиш мақсадида 2018 йил 18 сентябр куни Қонликўл туманида «Сайёр қабул» ташкиллаштирилди.

«Сайёр қабул»да аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи, ўрин олаётган муаммолар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 25 та турли мазмундаги қабул қилинган мурожаатларда билдирилган таклифлар асосида 9 нафар фуқарога ногиронлар аравачалари, 3 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 2 нафар фуқарога тиббий дори-дармонлар топширилди.

Шунингдек, 1989 йилда кассага қўйилган оманот пулини олиш, қизига алимент пули ўндириш, даволаниши учун йўлланма олиш, бандлик, таълим ва тадбиркорликни бошлаши учун кредит олиш, турар жойи хужжатларини расмийлаштириш, «Ягона дарча» марказида ишлаган бир йиллик иш ҳақисини олишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлар  тингланиб, ушбу мурожаатларни  ўрганиш учун қатор идоралар ва туман раҳбарларига тегишли кўтсатмалар берилди.

«Сайёр қабул»да туман ҳудудидаги давлат идоралари, корхоналари билан аҳоли фуқаролари иштирок этишди.

Бўлимлар