Қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов Мадинадаги халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этади

Шу йилнинг октябрь ойида Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда 82 давлатдан 115 киши иштирок этади.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг “Олий мукофот” соҳиби, Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳимоя қилади. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда.

Саудия расмий ОАВ берган маълумотга кўра, Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишлари бўйича қирол Абдул Азиз танлови 26 муҳаррамда (6 октябрь) бошланиб, сафар ойининг биринчи кунигача (11 октябрь) давом этади.

Бўлимлар