АҚШда 10 йил тажриба тўплаган педагог Қорақалпоқ давлат университетида дарс бермоқда

Жорий ўқув йилидан бошлаб физика-математика соҳасида кўп йиллик тажрибага эга мутахассис, АҚШнинг Техас  штатида 10 йилга яқин вақт истиқомат қилган, физика-математика фанлари номзоди, доцент Лазиз Сарибаев университетимиз талабаларга дарс бермоқда.

Лазиз Сарибаев - 1995 йил Нукус давлат университетининг Физика-математика факультетини томомлаган. 1995 йил - Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Табиий фанлар комплекс институти аспирантурасига ўқишга қабул қилинади ва 1996 йил мақсадли равишда  ўкишини ЎзФА Физика-Техника институти  аспирантурасида давом этади.

Аспирантурада ўқув юрган даврида ўқишда ва илмий изланишларидаги натижалари учун  ЎзФА томонидан  ёш олимлар, мутахассислар ва талабалар учун жорий этилган "Физика" мукофоти совриндори, 1998-1999 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси ғолиби бўлган.

1999 йил профессор Ада Юльевна Лейдерман  илмий раҳбарлигида «Квазиузлуксиз аралашма спектрга эга яримутказгичли гетероструктуралардаги ток утиш ва қуёш энергиясини узгартириш механизми» мавзусидаги номзодлик диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилган.

Л.Сарибаев 2000 йилда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли ўқув юртларида таълим олшини таъминлаш, сифатли янги дастурлар яратиш ва уларни республика таълим тизимига жорий қилиш, жаҳоннинг йирик ўқув марказлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш мақсадида тузилган «Умид» жамғармаси гранти ғолиби бўлиб АҚШнинг Техас университетининг Магистратура бўлимида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди.

2002-2008 йиллар оралиғида ЎзФА Қорақалпоғистон бўлимида «Яримутказгичлар физикаси» лабораториясининг катта илмий ходими ҳамда Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Нукус давлат педагогика институтида талабаларга дарс берди.

2008 йилдан бошлаб Техас университетининг махсус таклифига биноан илмий тадқиқот ишларини АҚШда давом эттириш мақсадида жунаб кетди.

Бу ерда профессор Джое Росс бошчилигидаги «Ядро магнит резонанси» лабороториясида 10 йилга яқин вақт самарали фаолият олиб борди.

Л.Сарибаевнинг дунёнинг етакчи илмий нашрларида айниқса, физика соҳасидаги энг обрўли нашри ҳисобланган «Physical Review» каби илмий журналларда 30 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Физика-математика фанлари номзоди, доцент Лазиз Сарибаев биз билан бўлган суҳбатида, ўзининг илмий фаолиятини шу ерда давом эттириб, Техас университетида соҳага оид олган билим ва тажрибаларини замонавий ўқув  методлари ёрдамида  университет талабаларига ўргатиш ҳамда шогирдлар тайёрлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

 

Гулжаҳан Сейтназарова,

Университет матбуот котиби

 

Бўлимлар