Mўғулистонлик ҳунарманд Нукусда кигиз босиш бўйича ўқув машғулоти ўтказди

Нукусда Мўғулистон фан ва техгология университети профессори, ҳунарманд Батсайхан Тcийен-Оидов иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар-тренинг Ўзбекистон бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида ўтказилди. 

Бу ҳақда академиянинг Қорақалпоғистон бўлими бош мутахассиси Бағила Тожиддинова хабар берди, дея ёзмоқда."Turon24".

Тадбирда Ўзбекистон бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ҳодимлари, маҳалиий ҳунармандлар ва кигиз ҳунармандчилигига қизиқувчи ёшлар иштирок этди.

Ўқув машғулотида Батсайхан Тcийен-Оидов кигиз босиш ҳунари бўйича назарий ва амалий маълумотлар берди. Бу борада маҳаллий ҳунармандлар билан фикр ва тажриба алмашди.

 

Бўлимлар