Нукусда православ черкови қурилади

 

Аввалроқ сайтимиз орқали  Рус Православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари митрополит Викентий Қорақалпоғистон Республикасига келиши кутилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

 

24 сентябрь куни меҳмонлар Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Ҳукумати ва Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан  муносиб тарзда кутиб олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар берди.

Митрополит Викентий Нукус шаҳар ҳокими билан учрашди ва Нукус шаҳрида фаолият олиб бориши кутилаётган православ ибодатхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур учрашувда митрополит Викентий  ва Нукус шаҳар ҳокими Парахат Тўрешов Нукус шаҳрида фаолият олиб борадиган православ черкови учун янги бино қуриш масаласини муҳокама қилишди.

 Учрашув давомида мазкур черковни қуриш учун Нукус шаҳар “Нур” Маҳалла фуқаролар йиғини кичик айланма йўли бўйидаги 0,6 га ер мaйдoни танлаб олинди.

Бўлимлар