«Ташаббус-2018» танловининг Қўнғирот туман босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги фармойишига асосан Қўнғирот туманида “Ташаббус-2018” кўрик-танлови бўлиб ўтди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Туман босқич ғолибларини аниқлашда ҳакамлар ҳайъати тадбиркорлик субъектларининг молиявий аҳволини, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг турлари ва кўлами сифатини эътиборга олдилар. Натижаларга кўра ишлаб чиқариш соҳасида “Энг яхши тадбиркор” номинациясида “Qaraqalpaqstan bayrag’i» масъулияти чекланган жамияти раиси Давлетияров Сагаддин биринчи, “Nilufar sayd” хусусий корхонаси раиси Маткаримов Саламат иккинчи, “Bexruz SHoxjahon” оилавий корхона раиси Абдуллаева Насиба учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек сервис соҳасида “Энг яхши тадбиркор” номинациясида “Kungrad Dilshoda service” оилавий корхонаси  раиси Султанова Закира биринчи, «Фото Шомак» кўп йўналишли хусусий корхона раиси Баймуратов Полат иккинчи, «Шифо Кунград» хусусий корхонаси раиси Джумамуратов Шаршенбай учинчи ўринларга лойиқ кўрилди.

 

“Энг яхши ёш тадбиркор” номинациясида эса “Нукус лак бўёқлари» масъулияти чекланган жамияти раиси Артиков Асқар ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин якка тадбиркор Даулетмуратова Малика, учинчи ўрин якка тадбиркор Адилбекова Динарага насиб қилди.

“Энг яхши фермер” номинациясида “Портау тартыулы» фермер хўжалиги раиси Байрам Суинов биринчи ўрин соҳиби бўлди. Ушбу номинацияда “Qo’n’iratli Farrux-SHaxrux” фермер хўжалиги раиси Сейтманов Хамза иккинчи ўринни эгаллади. учинчи ўрин «Ербол Шаруа» фермер хўжалиги раиси Шукурсалива Қалжанга насиб қилди.

“Энг яхши ҳунарманд” номинациясида якка тадбиркор Жалилова Зияда биринчи ўринни, якка тадбиркор Досимбетов Али иккинчи, Қалимбетова Гулайим учинчи шринни эгаллашди.

Ғолибларига ташкилотчилар томонидан дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ғолибларига ташкилотчилар томонидан дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

              

Бўлимлар