Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуддаги мактабларни молиялаш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан 81,19 млрд сўм ажратилди. Бу эса бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар беради "Халқ сўзи" online нашри.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовни Қорақалпоғистонда халқ таълими соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади. Айни кунда Қорақалпоғистондаги 706 та умумий ўрта таълим мактабларида 331 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

“Умид қиламанки, бошқа вилоят раҳбарлари ҳам бу йўналишдаги ишларини кучайтиради. Болаларга сармоя киритган ҳолда, биз ўзимизнинг ёрқин келажагимизни таъминлаймиз”, деди Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 24 сентябрь куни Қорақалпоғистонга хизмат сафари вақтида.

Бўлимлар