Нукус чорраҳаларида кузатув мосламалари ишга тушади. Mосламалар 4 та ҳолатни ёзиб олади

Нукус шаҳри чорраҳаларидаги кузатув мосламалари шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб ишга тушади. Бу ҳақда "Дарё" нашри УзА'га асосланиб ёзмоқда.

Кузатув мосламалари 4 та ҳолатни ёзиб олади:

- ўқ (оқ) чизиқни босганда;

- йўл ўртасида туриб қолганда;

- қарама-қарши томонга чиқиб кетилганда;

- светофор қизил ёнганда ўтиб кетганда.

Бу рўйхатга кейинчалик хавфсизлик камарини тақмаслик ва бошқа қоидалар ҳам киритилади.

Бўлимлар