Тўрткўлдаги қорамол талончиси ушланди

2018 йил 18 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида яшовчи Ў.Б. “Уллубоғ” ОФЙ дала майдонидан фуқаро Б.П.га тегишли 1 бош қорамолини тортиб олиб кетган.
 Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида Ў.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар