Тўрткўлда 4 нафар одам ҳалок бўлган автоҳалокат бўйича расмий маълумот берилди

 

         2018 йил 25 сентябрь куни соат 1000 лар чамасида Тўрткўл туманида яшовчи  Х .А тегишли бўлган Коболть русумли транспорт воситасини Тўрткўл тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу А-380 йўлининг 596-километрида амалдаги йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилмасдан, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Хоразм вилоятида яшовчи Қ.Ф бошқарувидаги Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Я. Мга тегишли бўлган ISUZU русумли  юк автомашинасининг  йўналишига чиқиши натижасида тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

         Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Коболть русумли транспорт хайдовчиси  А.К. ва йўловчи сифатида кетаётган Б О, Р Д,  Р Жлар  олган тан жароҳатлари оқибатида  вафот қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан   жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Бўлимлар